Ўзбекистон ва “Mubadala” “Толимаржон” ИЭСни хусусийлаштириш тўғрисида келишув имзолади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишВвод в эксплуатацию ТЭС
Ввод в эксплуатацию ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амирлик томонидан объектнинг акцияларини сотиб олиш ва хусусийлаштириш жараёни 2020 йилнинг учинчи чорагида режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва БААнинг  “Mubadala” компанияси "Толимаржон” ИЭС базасида мавжуд энергоблокларни хусусийлаштириш ва янгиларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, келишув Толимаржон энергетика комплексини хусусийлаштириш, ривожлантириш, молиялаштириш ва эксплуатация қилишнинг механизмлари ва шартларини белгилайди.

ИЭС машина зали - Sputnik Ўзбекистон
Daewoo ва Hyundai Толимаржон ИЭСни модернизация қилишди

Амирлик томонидан объектнинг акцияларини сотиб олиш ва хусусийлаштириш жараёни 2020 йилнинг учинчи чорагида режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Толимаржон” ИЭС хусусийлаштирилиши хабар қилинган эди.

Mubadala – Бирлашган Араб Амирликларининг давлат инвестиция компанияси. Компаниянинг инвестиция портфели 200 млрд долларга тенг бўлиб, унинг таркиби – ёқилғи-энергетика тармоғи, ахборот-коммуникация технологиялари, металлургия, аэрокосмик секторлари, тоғ-кон саноати ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги активлардан иборат.

Янгиликлар лентаси
0