Партия раҳбарлари спикер ўринбосарлари этиб сайланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседанисе сената Олий Мажлис
Заседанисе сената Олий Мажлис - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг етакчи партиялари раҳбарлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Бугун Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ва унинг ўринбосарлари номзодлари тасдиқланди. 

Хусусан, Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлиги бир овоздан сайланди.

Спикернинг биринчи ўринбосари этиб Акмал Саидов сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг 5та етакчи партияси раҳбарлари: 

  • Актам Ҳайитов – ЎзЛиДеп партияси раҳбари; 
  • Алишер Қодиров – “Миллий тикланиш” партияси раҳбари;
  • Наримон Умаров – “Адолат” партияси раҳбари;
  • Улуғбек Иноятов – Халқ демократик партияси раҳбари;
  • Алиханов Борий - Экология партияси раҳбари;

Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосарлари этиб сайландилар. 

Ушбу мажлисда сўзга чиққан президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис спикерлари ҳам унинг ўринбосарлари ҳам ўзгариб туриши кераклигини таъкидлади ва ҳар бир депутат ўз устида ишлаши кераклиги, қайси соҳада халққа енгиллик яратгани ҳақида ўйлаши кераклигини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0