Қозоғистон “қорамол эмбарго”си Ўзбекистонга қаттиқ таъсир қилади – эксперт

© Foto : Из личного архива Дмитрия ГордееваДмитрий Гордеев
Дмитрий Гордеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ФА Горбатов номидаги озиқ-овқат тизимлари, иқтисодий ва таҳлилий тадқиқотлар ва ИТ-технологиялар илмий маркази раҳбари Дмитрий Гордеев Қозоғистонда қорамолларни экспорт қилиш тақиқланиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Қозоғистон йирик ва майда чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлади, чунки ўта кўп миқдордаги экспорт туфайли гўшт нархи асоссиз равишда кўтарилди.

Коровы на ферме - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт қимматлашди: Қозоғистон қорамол экспортини тақиқлади

Россиялик экспертнинг фикрига кўра, бу турдаги эмбарго Ўзбекистонда гўшт тақчиллиги ва гўшт маҳсулотлар нархларининг кўтарилишига олиб келади.  

“Ҳозирча аниқ рақамлар ҳақида гапириш эрта. Агар Ўзбекистон ҳукумати гўшт этишмаслик муаммосини ўз вақтида ҳал қилса, нархлар бироз кўтарилади. Агар муаммо қисқа вақт ичида ҳал қилинмаса, нархлар 10 ва 20 фоизга кўтарилишини кўришимиз мумкин. Ҳаммаси Ўзбекистон бозорининг бу эмбаргога қандай реакция қилишига боғлиқ”, - деб таъкидлади Гордеев.

Унинг сўзларига кўра, гўштни қайта ишлаш корхоналар ва қассобхоналар ҳам зарар кўради, улар хом ашё билан таъминланиши сезиларли даражада камаяди.

Эксперт Ўзбекистонда "замонавий технологиялар ва илмий ютуқлардан фойдаланган ҳолда гўшт ишлаб чиқариш" йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратди.

“Уй хўжалигида чорва молларини кўпайтириш тажрибаси аллақачон эскирган ва кўп жиҳатдан Ўзбекистонда гўштни қайта ишлаш ривожланишига зарар етказмоқда, шунинг учун шошилинч равишда гўшт саноат ишлаб чиқаришини тиклаш зарур”, - дейди эксперт.

Мутахассис республика Россия, Монголия, Беларус, Украина, Германия, Нидерландия, Канада, Венгрия ва бошқа мамлакатларда янги гўшт етказиб берувчиларни топишга ҳаракат қилиши мумкин. Бироқ гўшт жўнатувчи корхонанинг узоқ масофада жойлашуви гўшт хом ашёси нархига ҳам таъсир қилади, дея хулоса қилди Гордеев.

Янгиликлар лентаси
0