ФВВ Томскдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг шахсига ойдинлик киритди

© МЧС РФПожар в Томской области
Пожар в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
21 январь куни Россиянинг Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган ёнғин содир бўлди ва унинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Аниқлик киритилишича, ёнғинда қурбон бўлганларнинг 8 нафари Навоийдан бўлган.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Томскдаги фожиада ҳалок бўлганларнинг шахсига ойдинлик киритди.

Қайд этилишича, Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди:

Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Мўминов Хуршид Меҳриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Пожар в Томской области - Sputnik Ўзбекистон
Томскдаги ёнғинда 11 киши қурбон бўлди

Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ҳасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Норов Мехриддин Гайбуллаевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).

Ҳасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

Ҳозирда ёнғин натижасида ҳалок бўлган 10-фуқаронинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ушуб муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий ҳамдардлик билдиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0