Сенат ва Қонунчилик палатаси қўшма мажлиси бошланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Ташкенте началось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан
В Ташкенте началось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат ва Қонунчилик палатаси қўшма мажлиси бошланди. Унда 97 нафар сенатор ва 150 нафар депутатлар иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенат ва Қонунчилик палатаси қўшма мажлиси бошланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон янги сайланган сенаторлари - фотожамланма

Унда 97 нафар сенатор ва 150 нафар депутатлар иштирок этмоқда.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қилади. 

Мажлисни Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов олиб бормоқда.

Мажлисда мамлакат бош вазири сайланади.

Бош вазир лавозимига Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Абдулла Арипов номзоди кўрсатилган.

Кун тартиби бўйича иккала палата алоҳида овоз беради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ижтимоий соҳалар сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини ўрта ва узоқ муддатда жадал ривожлантириш бўйича 3 йилда 30 дан ортиқ концепция ва стратегиялар қабул қилинганини таъкидлади. 

"Дунёдаги таҳликали вазиятни инобатга олиб ҳар бир депутат ва сенатор қандай қонунларни амалга оширишни ўйлаши ва маълумотларга эга эканлигини билиш керак. Бу масалага тайёрликларинг, ҳозирги жойлардаги энг катта бизга мана шу муаммо туғдираётган масалалар бўйича жойлардаги воқеалардан хабардор эканликларингни кўпларинг намоён қилдиларинг.

Президент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Сенатнинг муҳим вазифалари ҳақида гапирди

Бош вазирни тайинлаш ва бош вазир эртага сизга тавсия этган ҳар битта ижро органи раҳбари сизларни кайфиятларингни кўриб бир нарсани билиш керак, бу кечаги депутат кечаги сенатор эмас.

Бугунги кун тартибига катта эътибор, халқимиз ҳам, жаҳон хамжамияти ҳам қараб турибди - марраларни қандай амалга оширар экан деган масала.

Ижтимоий соҳаларни яхшилаш ва қамровни кенгайтириш - тиббиёт ва таълим ҳақида олдимизда кўп кўп маммоли масалалар турибди. Ҳозирги шароитда ислоҳотларимизни қай даражада амалга ошяпти - бир нарсани сизларга очиқ ойдин айтмоқчиман, уч йил бўлди, шу ислоҳотларни амалга ошираётганимизга. Бу қисқа давр лекин бу даврда биз қонуний асосини жойига қўйишга ҳаракат қилдик.

Муҳим масалага эътиборларингни қаратмоқчимиз: иқтисодиётни кўп соҳаларида қарорлар қабул қилдик илгарилаш учун. Бугундан бошлаб ҳар бир қонун қабул қилишда қуйи палатани демократияни ривожлантириш учун иқтисодиётимизни барқарор қилишимиз керак.

Кўп вазирлар ўз вазифасини яхши бажара олмаяпти. Шулар ўз вазифасини эпламагани учун муаммо ўсаяпти", - деди президент.

Мирзиёев Ўзбекистонда муаммоли ҳисобланган энг оғир масалаларга тўхталиб ўтди.

“Бизда муаммолар кўп, бу муаммоларни сизлар ҳам билишингиз керак. Такрор-такрор айтаман: оёғимиз ердан узилмасдан, ҳали энди-энди биринчи қадамлар қўйяпмиз, лекин халқимизга бир нарсага ташаккур айтишимиз керакки, бизнинг биринчи қадамларимизга халқимиз ишона бошлаяпти.

Бугунги кунда энг катта, оғир масалалар ёқилғи-энергетика соҳасида. Сизларга ростини айтмоқчиман: биз ёқилғи-энергетикада ҳали биринчи қадамларимизни ҳам амалга ошира олмаяпмиз. Тўғри, стратегия қабул қилдик, лекин уларни амалга ошириш бўйича, коррупцияни йўқ қилиш бўйича, ҳисоб-китобни жойига қўйиш бўйича ҳали ишларимиз мутлақо қониқарли эмас, десак адолатдан бўлади. Коррупция жуда кўп, порахўрлик жуда кўп, шунинг учун депутатлар ҳам, сенаторлар ҳам, ҳокимлар ҳам ёқилғи-энергетика соҳасига жуда катта эътибор бериши керак. Нега десангиз, ёқилғи-энергетикани жой-жойига қўймаганимизча саноатни, иқтисодиётни ривожлантириш жуда оғир бўлади. Минг афсус, йиллар давомида бу соҳалар коррупция билан ботқоққа тушиб кетган соҳалар, десак бу ҳам адолатдан бўлади. 

Биринчи, ёқилғи-энергетика, геология. Бундан 30-40 йил олдин Ўзбекистон геология бўйича жуда катта илмий салоҳиятга эга бўлганди. Минг афсуски, бу илмий салоҳият йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. 25 йил давомида биронта одам геология билан шуғулланмади. Бор илмий салоҳиятни йўқ қилдик. Бу соҳанинг кадри ҳам йўқ, илмий гуруҳлар, академиклар йўқ. Буни ҳам билишингизлар керак. Ура-ура қилиб, қонун қабул қилиш керак деб иш қилманглар. Қонун қабул қилганда ҳам виждондан ўтказинглар: хўш, бу қонунни ким бажаради?!

Расул Кушербаев, депутат - Sputnik Ўзбекистон
Президент Расул Кушербаев каби фаол депутатларни мақтади

Шунинг учун, энергетикадан кейин энг катта оғир соҳамиз геология, транспорт, темир йўлларимиз ҳам, ҳаво йўлларимиз ҳам дунё ҳамжамиятига, умуман, ҳозирги ислоҳотларимизга мутлақо тўғри келмайди. Қайсидир соҳа бўйича салгина йўналиш қилган бўлсак, лекин транспорт соҳаси бўйича ҳали биринчи қадам ҳам қўйганимиз йўқ. Йўл қурилиши бўйича аҳволимиз жуда ҳам... умуман, қурилиш ва йўл қурилиши бўйича аҳволимиз яхши эмас, ичимлик суви таъминоти бўйича катта-катта қарорлар қабул қилишимиз керак, узоқ-узоқ қишлоқларда одамларнинг норозилиги ҳам мана шу масалаларга жуда кўндаланг десак, бу ҳам тўғри бўлади.

Кадрларни топа олмаяпмиз. Кадрни ўзи йўқ, хоҳлаган одамни у соҳага қўйиб бўлмайди, у учун ҳалоллик поклик керак, коррупцияни йўқ қилишимиз керак.

"Оғир соҳалар бўйича кадрларни ўқитиш керак. Жаҳон банки билан қўшимча йўл харитасини қилдик. Улар пул бераяпти. Жаҳон банки раҳбари ташрифини кутяпмиз. Келажак 5 йилга ўн миллиард долларлик дастур қилдик. Иқтисодиётни локомотив қилиб юргизиш учун маблағ керак. Молия манбалари керак", - деди президент.

Янгиликлар лентаси
0