TBC Bank Тошкентда банк ташкил этишга рухсатнома олди

© Sputnik / Alexander ImedashviliГрузинский TBC Bank
Грузинский TBC Bank  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузиянинг TBC Bank Group PLC компанияси Ўзбекистонда тижорат банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатномага эга бўлди. Эндиликда у қатор талабларни бажариши лозим.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрида Грузиянинг TBC Bank Group PLC компаниясининг TBC Bank акциядорлик тижорат банки ташкил этилади. Дастлабки рухсатнома Ўзбекистон Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси томонидан берилди.

Марказий банк хабарида келтирилишича, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади.

Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузиянинг TBC Bank банки Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият кўрсатувчи Inspired МЧЖнинг акцияларининг 51 фоизини сотиб олгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0