Жамият

Ўзбекистонда қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди

© Sputnik / Георгий Зимарев / Фотобанкка ўтишпистолет Макарова
пистолет Макарова - Sputnik Ўзбекистон
Қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори қурол тури ва ундан фойдаланиш мақсадларига қараб фарқланади.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасига доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ва унинг дубликати берилганлиги учун йиғим миқдорлари маълум бўлди. Тегишли қонун лойиҳасига муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат билан қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида юридик шахслар, Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари томонидан рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибида белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, йиғим миқдорлари қуйидагича кўринишга эга бўлиши мумкин:

- фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир рухсатнома – Базавий ҳисоблашнинг 100 фоизи (223 минг сўм);

- ўқотар қуролининг ҳар бир донаси учун базавий ҳисоблашнинг 15 фоизи (33,45 минг сўм).

© Портал СОВАЗ Қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди
Ўзбекистонда қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди
© Портал СОВАЗҚуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди
Ўзбекистонда қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Қуролга рухсатнома бериш учун йиғим миқдори маълум бўлди

Қарор ва унга илова қилинган Низомнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала