Ўзбекистон Ҳаво йўлларидан тезкор маълумот

© Стрингер СпутникУзбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner
Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида музлама ҳосил бўлгани сабабли, Тошкент - Бухоро парвози бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси йўловчилар ва кутиб олувчилар учун тезкор маълумот тарқатди.

  • HY-423 сонли “Тошкент-Деҳли” парвози Деҳли шаҳрининг аэропорти ёпилиши муносабати билан бошқа санага қолдирилди;
  • HY-047 сонли “Тошкент-Бухоро” парвози Тошкент аэропортига қайтишга мажбур бўлди, чунки Бухоро аэропортида учиш-қўниш йўлагида музлама ҳосил бўлган.

Миллий авиакомпания йўловчилардан юқоридаги вазиятларни тўғри тушунишни сўрайди, дейилган хабарда.

Ўзбекистон гидрометерология маркази хабарига кўра, шу кеча-кундузда Бухоро вилоятида ҳаво ҳарорати -3 ... -7 даража, Самарқандда 0 ... - 6 даража, Урганчда  -2 ... +3 даража илиқ.

 

Янгиликлар лентаси
0