Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлимининг иш фаолияти – видеоэкскурсия

Oбуна бўлиш
Москвада Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлимининг янгиланган биноси очилди. Бўлим замонавий техника билан таъминланган бўлиб, кунига 250 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Консуллик марказ Ўзбекистон элчихонаси олдида 2-й Казачий переулок кўчасида жойлашган.

Фуқаролар хизматида тажрибали операторлар, электрон навбат, шунингдек янги паспортларни бериш учун биометрик ускуналар, она ва болалар учун хона мавжуд.

Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консули Меҳриддин Хайриддинов сўзларига кўра, келгусида консуллик бўлими сменада мингга яқин мурожаатларни қабул қилиши мумкин.

“Биз барчага зарур бўлган хизматлар кўрсатишга ҳаракат қиляпми. Ҳар ким бугун қабулга келган бўлса, ёрдам ёки хизматни олади”, - деб таъкидлади дипломат.

Янгиликлар лентаси
0