Жамият

Тошкентга тунда ишлайдиган кафе ва ресторанлар керак – ҳоким ўринбосари

© PixabayДиджей в ночном клубе
Диджей в ночном клубе - Sputnik Ўзбекистон
Шукуровнинг фикрига кўра, клублар республикада туризмни ривожлантириш ва даромад олишга ёрдам беради. Шунинг учун уларнинг фаолиятига чекловлар бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Тошкент ҳоким ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан учрашувда тунда ишлайдиган кафе ва ресторанлар нима учун кераклиги тушунтирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар қилди.

Жамият
Бундан буён тунги клублар 23:00да ёпилади

Унинг сўзларига кўра, Тошкентга тунда ишлайдиган кафе ва ресторанлар керак. Фақат у ерга ташриф буюрувчи одамларни хавфсизлигини таъминлаши зарур.

Эслатиб ўтамиз, июл ойида тунги вақтда ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар муассасаларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир ҳукумат қарори қабул қилинганди.

Шундан сўнг камида 30 кунлик видеоёзувларни сақлай оладиган видеокузатув тизимига эга бўлган муассасалар тунда хизмат кўрсатиш ҳуқуқини олди.

Шунингдек, ёритилган ёндош ҳудуд, ёнғин ўчириш ускуналари, аптечка, эвакуация схемалари ёзилган белгилар, кўринган жойларда фавқулодда вазиятлар ва қутқарув телефон рақамлари бўлиши талаблар рўйхатига киритилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала