Ўзбекистонда Humo Air авиакомпанияси ташкил этилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАвиационный фестиваль "Форсаж"
Авиационный фестиваль Форсаж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Humo Air авиакомпаниясига "Ан-2" русумли 43та самолёт, "АШ-62ИР" русумли 145 та авиация двигателлари берилди. 

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Ўзбекистонда иккинчи авиация компанияси - "Humo Air" Маъсулияти чекланган жамият ташкил этилди. Бу ҳақида 20 январ куни имзоланган Вазирлар Маҳкамаси қарорида айтиб ўтилган. 

  • Humo Air авиакомпанияси балансига "Ан-2" русумли 43та самолёт, "АШ-62ИР" русумли 145 та авиация двигателлари ўтказиб берилди. 
  • Сирдарё аэродроми биноси ва майдони Хумо Эйр авиакомпаниясига топширилди (базавий аэропорт).   
  • Ундан ташқари учувчилар тайёрлаш тренажерлари, аэродром техник жиҳозлари, автомобиллар ва бошқа керакли техник жиҳозлар ҳам янги авиакомпанияга топширилди. 

Қарорга кўра, янги авиакомпания ташкил қилиш ишлари 2 ой ичида якунланиши керак. Компания ташкил қилишда Давлат мулкини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Траснпорт вазирликлари иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0