Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Мансабдор шахслар томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 миллион 345 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Хафизов.

Лист бумаги в руке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда яна бир хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, мансабдор шахслар томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10-15 бараваригача (2миллион 230 мингдан 3 миллион 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади", - деди Абдуазизов.

Хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари томонидан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этмаслик, худди шунингдек маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки маълумотларни тақдим этиш муддатини бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 15-25 бараваригача (3 миллион 345 минг сўмдан 5 миллион 575 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилгинадан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 25-35 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала