Улар Ўзбекистонни бошқаради - Ҳукумат аъзолари тўлиқ рўйхати

© Sputnik / Павел ЛисицынФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг таклифига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил 21 январдаги қарорларига мувофиқ, бош вазир лавозимига Абдулла Нигматович Арипов тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан Ҳукумат аъзолари тасдиқланди.

Ўзбекистон президентининг таклифига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил 21 январдаги қарорларига мувофиқ, бош вазир лавозимига Абдулла Нигматович Арипов тасдиқланган.

Здание Сената Олий Мажлиса Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда депутатлар ва сенат аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ:

Арипов Абдулла Нигматович – Бош вазир; Раматов Ачилбай Жуманиязович – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари; Кучкаров Джамшид Анварович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси молия вазири; лавозими бўйича – Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари; лавозими бўйича – Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари; Абдухакимов Азиз Абдукахарович – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси; Баситханова Элмира Иркиновна – Бош вазирнинг ўринбосари –Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

Вазирликлар

Камилов Абдулазиз Хафизович – Ташқи ишлар вазири;

Ходжаев Батир Асадиллаевич – Иқтисодиёт ва саноат вазири;

Давлетов Русланбек Куролтаевич – Адлия вазири;

Курбанов Баходир Низамович – Мудофаа вазири;

Бобожонов Пўлат Раззақович – Ички ишлар вазири;

Умурзаков Сардор Уктамович – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири;

Ходжаев Жамшид Абдухакимович – Қишлоқ хўжалиги вазири;

Хамраев Шавкат Рахимович – Сув хўжалиги вазири;

Хусанов Нозим Бахтиёрович – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири;

Шадманов Алишер Каюмович – Соғлиқни сақлаш вазири;

Маджидов Ином Уришевич – Олий ва ўрта махсус таълим вазири;

Шерматов Шерзод Хотамович – Халқ таълими вазири;

Шин Агриппина Васильевна – Мактабгача таълим вазири;

Назарбеков Озодбек Ахмадович – Маданият вазири;

Садиков Шухрат Мухамаджанович – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;

Салиев Музаффар Халдарбаевич – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири;

Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич – Инновацион ривожланиш вазири;

Набиев Дилмурод Хамидуллаевич – Жисмоний тарбия ва спорт вазири;

Закиров Батир Иркинович – Қурилиш вазири;

Ганиев Эляр Мажидович – Транспорт вазири;

Султанов Алишер Саидаббасович – Энергетика вазири;

лавозими бўйича – Фавқулодда вазиятлар вазири;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Янгиликлар лентаси
0