Дунёда

Афғонистонда 83 йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради

© AFP / MANDEL NGANСамолет авиакомпании Ariana Airlines
Самолет авиакомпании Ariana Airlines - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясининг самолёти қулади. Таъкидланишича, самолётда 83 йўловчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясининг самолёти қулади, деб хабар қилди 1TV.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолётда 83 киши бўлган.

Ғазни губернаторининг вакили Ариф Нурининг айтишича, ҳодиса Деҳ Як вилоятида юз берган.

Tolo News хабар беришича, бу ҳудуд “Толибон”* назорати остида бўлган. Манба таъкилашича, "махсус кучлар" воқеа жойига юборилган.

* Россия ва бир қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот.

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала