Чироқчида одам ўлдиришда гумон қилинаётган бир неча ИИБ ходимлари қамоққа олинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Чироқчи туманида яшовчи 32 ёшли эркак уйидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани, бир кун ўтиб эса ИИБдан унинг мурдаси чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Қашқадарё вилоят прокуратураси Чироқчи туманида мол ўғрилигида гумон қилинган шахс ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди.

“2020 йилнинг 23 январь куни соат 01:50 да Чироқчи туманнинг Лангар қишлоғида содир этилган чорва моллари ўғриликларини фош этиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғирликда гумон қилиниб Чироқчи тумани ИИО ФМБ биносига олиб келинган Ю.А вафот этган”, - дейилади вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабарида.

СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
ИИБда хизмат хонасида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган шахс юзасидан расмий маълумот берилди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ходимларига нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Хабарда тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилиши қўшимча қилинган.

Аввалроқ “Дарё” нашрида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 32 ёшли эркак 22 январь куни яшаш уйидан туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгани, 23 январь куни эса ИИБдан унинг мурдаси чиққани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0