Сурат нархи 10 минг $: Жиззахда севгилисини шантаж қилган йигит ушланди

© Foto : pixabay.com / terimakasih0Руки с мобильными телефонами
Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззахлик 19 ёшли қизнинг учрашиб юрган йигити шахсий суратларини яширинча телефонига кўчириб олган. Сўнгра уларни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, қиздан 10 минг доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Жиззахда севган қизига нисбатан товламачилик содир этган йигит жиноят устида қўлга олинди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли қиз Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида ўзаро танишиб юрадиган 22 ёшли йигити телефонидан сездирмасдан шахсий суратларини яширинча кўчириб олгани ва уларни интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилаётганини баён қилган.

© Следственный департамент при МВД РУзЖиззахда севган қизига нисбатан товламачилик содир этган йигит жиноят устида қўлга олинди.
Сурат нархи 10 минг $: Жиззахда севгилисини шантаж қилган йигит ушланди - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда севган қизига нисбатан товламачилик содир этган йигит жиноят устида қўлга олинди.

Қизнинг сўзларига кўра, йигит суратларни тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилган. Шунинг учун қиз йигитига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбирда Б.Б. 25 млн сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0