Уйда ўтиришнинг нима кераги бор? - Москвадан Магаданга велосипедда борган қиз ҳикояси

© Фото из личного архиваАнна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой
Анна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёлғиз ўзи, итни ҳисобламаганда, велосипедда бутун Россия ва МДҲни босиб ўтган қиз - Анна Болт билан интервью.

Мегалополиснинг қулайлигини ёввойи шароитларда омон қолишга алмаштирган, махсус тайёргарликсиз  ўзининг Капа лақабли такса ити билан Россия бўйлаб велосипед сафарига чиққан қиз, "Уйда ўтиришнинг нима кераги?" китобининг муаллифи Анна Смолина (Болт) билан РИА Новости мухбири Олга Цынская суҳбат қилди.

© Фото из личного архиваАнна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой
Уйда ўтиришнинг нима кераги бор? - Москвадан Магаданга велосипедда борган қиз ҳикояси - Sputnik Ўзбекистон
Анна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой

Мен ёшлигимда пойтахтдаги ҳаётнинг жўшқин ритмини яхши кўрардим, лекин 30 га кирганимдан кейин мен одамлардан ва сингдирилган қадриятлардан чарчаганимни англадим.

Мен узоқларга қочиб кетгим келарди шу сабаб узоқ яккахон сафарга отландим.

Йўналиш танлови тасодифий эмас эди.

Магаданда яшайдиган онам, икки ўғлидан жудо бўлганидан жуда хафа эди. Ва мен 15 ёшимда унинг эътиборисиз ўзим билан ўзим қолдим.

Йиллар давомида муносабатлар бутунлай қулади ва энди маршрутни танлаятиб, мен қарор қилдим: бу Магаданга, онамнинг олдига узоқ сафар бўла қолсин.

Велосипед - турмуш тарзи

Нимада саёҳат қилиш кераклигини мен дарҳол англадим.

Сўнгги йилларда мен қишда ва ёзда ҳамма жойда ҳамиша велосипедда юраман: офисга, дўстларим билан учрашиш учун.

© Фото из личного архиваАнна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой
Уйда ўтиришнинг нима кераги бор? - Москвадан Магаданга велосипедда борган қиз ҳикояси - Sputnik Ўзбекистон
Анна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой

Мен ҳар доим велосипед каскасида ва елкамда рюкзак билан юраман, рюкзакдатезда кийимни алмаштириш учун куйлак ва туфли. Ҳатто таътилга чиқяти, бошқа давлатга кетаётганимда, мен чамадонни эмас, балки велосипедни ва рюкзакни тайёрладим.

У севимли ити, Капа таксасини ҳамроҳ қилиб олди.

Мен у учун велосипед учун махсус трейлер сотиб олдим, уни юмшоқ ёстиқлар билан қопладим.

Йўналиш шундай тузилганки, йўл давомида албатта ветеринария клиникалари бор эди, уларнинг контактларини олдиндан ёзиб қўйдим.

Бошланишида, кўп одамлар бармоқларини чаккаги олдида буришган, мен билан онкологияси бор кекса итни олганим учун уришишган.

Аммо саёҳат Капага фақат фойда бўлди. Трейлерда бир оз тебраниш ўзига ҳос лимфодренажни келтириб чиқарди ва онкология фонида итни азоблайдиган суюқлик тўпланиши бутунлай йўқолди!

Анна ва Капа, ​​Хорог

Ижтимоий тармоқлардаги саёҳатларимизни томоша қилаётган ветеринарлар жуда ҳайратга тушишди ва узоқ вақт кўзларига ишонишмади.

Мен ўзим билан ит олиб кетайми йўқми ёки уйда қолдириш ҳақида умуман ўйламагандим.

Мен учун менинг Капам биринчи навбатда шерик ва дўст эди. У бизнинг ажралишимизни бошдан кечира олишига ишончим йўқ эди.

Ва бу бизнинг сўнгги сафаримиз эмас эди - у яна икки йил атрофида яшади.

Мен саёҳатда узоқдан ишладим

Топган пулимизга камтарона овқатландик ва баъзан йўл бўйидаги меҳмонхоналарнинг хизматларидан фойдаланардик. Кўпинча сарфларни тежаб тунни магистралнинг ёнида ўтказардик.

© Фото из личного архиваАнна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой
Уйда ўтиришнинг нима кераги бор? - Москвадан Магаданга велосипедда борган қиз ҳикояси - Sputnik Ўзбекистон
Анна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой

Мен ўрмон тубига киришдан қўрқардим - йиртқичлар итимнинг ҳидига келиши мумкин эди. Мен ёнилғи қуйиш шохобчаси ёки кафе ёнида қароргоҳ қурардим, йўлда душ қабул қилардим.

Катта шаҳарларда бизни доим тунаш, овқатланиш ва ювиниш учун таклиф қилишар эди.

Йўлда доим Москвада яшаб туриб, мамлакатимиз нақадар гўзал эканлигини тасаввур ҳам қила олмаганимни ўйлардим.

Айниқса, Хакасия ва Бурятия қалбимни забт этди. Бу шундай тасвирлаб бўлмайдиган атмосфера ва энергия! Албатта у ерга қайтиб бораман.

Байкал ёмон об-ҳаво билан кутиб олди

Сафарни бошлашдан олдин, мен ижтимоий тармоқлардаги режаларим ҳақида гапириб бердим ва тезда қувватлаш гуруҳини йиғдим.

Ҳамма жойда велосипедчилар бизни йўлда кутиб олишди ва бизни шаҳарга кузатиб қўйишди. Энди ҳамма жойда дўстларим бор.

Аноним

Аммо Интернетда ҳар ҳил одамлар учрайди, ва менга номаълум шахсдан таҳдидлар кела бошлади.

У мени "Москвалик олифта" деб атарди ва йўлдан чекинишимни талаб қилди. Акс ҳолда, у зўрлаш ва ўлдиришга ваъда берар эди. Бир оз вақтга мен Интернетда расмларни жойлаштиришни тўхтатишга мажбур бўлдим, шунда ҳеч ким менинг қаерда эканлигимни кузатолмасди.

© Фото из личного архиваАнна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой
Уйда ўтиришнинг нима кераги бор? - Москвадан Магаданга велосипедда борган қиз ҳикояси - Sputnik Ўзбекистон
Анна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой

Кўп сонли обуначиларга ёрдами билан, мен аноним аккаунт ортида велосипед оламининг Челябинсклик ўзига ҳос бир шахси яширинганлигини билиб олдим. У менга қарши тематик форумларда кампания бошлаган эди.

Бу жуда қўрқинчли эди. Номаълум шаҳс ошкор бўлганидан сўнг, у унинг аккаунти бузилган ва кимдир таҳдидларни унинг номидан ёзган деб ишонтирди. Кейинчалик, биз бу ишларни айнан у қилганини билиб олдик.

Маҳаллий ОАВ ва Челябинск жамоатчилиги у ҳақида кўп гапиришди. Охир оқибат у жазоланди.

100 кундаги учрашув

Йўналишнинг юзинчи куни мен худди ўзимга ўҳшаган якка вилосипедчини учратдим.

Учрашув эффекти ва манфаатларнинг мос келиши - севгидан қочиб бўлмади!

Ўшандан бери, шу кунгача биз эр ва хотин сифатида бирга саёҳат қилмоқдамиз.

Биз биргаликда Тожикистонга Афғонистон чегараси бўйлаб пиёда сафарга йўлландик.

Биз билан Бро эшаги бор эди, менинг оғир рюкзагимни олиб юриш учун маҳаллий қишлоқда сотиб олинган. Оёғимдаги жароҳатдан кейин мен ўзимга оғир эди.

Бўрилар 

Бир куни кечаси эшакни ҳидига бўрилар олдимизга келишди. Биз эшакнинг даҳшатли қичқириғидан уйғондик. Яхшиям бошимизнинг тепасида ҳар доим қозоннинг қопқоғи бор эди.

Бўрилар жаранглайдиган товушлардан қўрқишади, масалан, вилкани металлаг уйилиши овози. Биз йиртқичларни ҳайдаб юбордик, аммо улар эшакни талашга улгишди.

Мен бир ҳафта давомида бечорани даволашимга тўғри келди. Айрилиш қийин эди. Уни махаллий аҳолига топширдик, улар Брога ғамҳўрлик қилишига ишонтирди.

© Фото из личного архиваАнна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой
Уйда ўтиришнинг нима кераги бор? - Москвадан Магаданга велосипедда борган қиз ҳикояси - Sputnik Ўзбекистон
Анна Болт путешествует по России на велосипеде с собакой

Ҳозир биз Бухорода (Ўзбекистон) қишлашяпмиз, бу ерга Минскдан велосипедда етиб келдик.

Баҳорда биз Туркиядаги Ликия йўли бўйлаб 509 километр пиёда сафарига бордик.

Ва ҳозирда биз бирга сафар қилмоқдамиз, биз замонавий кўчманчилар оиласи: мен, эрим Валерий Болт ва янги тўрт оёқли дўстларимиз, севимли тойтерьерлар - Болтик ва Волька. Тўрталамиз бўлсак қизиқарлироқ.

Янгиликлар лентаси
0