Дунёда

Хитойда янги коронавирус билан зарарланганлар сони 9692 кишига етди

© REUTERS/Carlos Garcia RawlinsВспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV
Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Сал олдин Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етди. Бу дунё бўйича SARS коронавируси эпидемияси авжига чиққан кўрсаткичдан анча юқоридир, деб хабар қилмоқда ХХРнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси.

Коронавирус қурбони бўлмаслик учун тавсиялар - Sputnik Ўзбекистон
Инфографика
Коронавирус юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар

Касалланганларнинг 213 нафари ҳалок бўлган. Куни кеча вирусни юқтирганлар сони 7 711 нафар эканлиги, ҳалок бўлганлар сони 170 нафар эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

"30 январ ярим тундаги ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш қўмитага 31та провинциядан янги типдаги коронавирус туфайли келиб чиққан пневмония билан оғриган 9 692 нафар бемор тўғрисида маълумотлар келиб тушган, улардан 1 527 киши оғир аҳволда, 213 нафари вафот этган, 171 кишига касалхонадан рухсат берилган", — дейилади хабарда.

Фақатгина охирги бир сутка давомида 1 982 янги ҳолат аниқланган.

Цветное изображение коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Коронавируснинг аниқ рангли сурати намойиш қилинди – фотофакт

Алоҳида Гонконгда 12 та ҳолат қайд этилган, Макаода — еттита, Тайванда — тўққизта.

Бундан ташқари, 15 238 ҳолатда янги типдаги коронавирусни юқтирганлик бўйича гумонланиб рўйхат тузилган. Касалланганлар билан алоқада бўлган 102 минг 427 киши кузатув остига олинган.

Сал олдин Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала