ЖСТ Хитойда коронавирус тарқалишини фавқулодда вазият деб тан олди

© United States Mission GenevaФлаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ)
Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЖСТ маълумотига кўра, ушбу вирус билан бутун дунёда 7834 киши касалланган. Уларнинг асосий қисми Хитойда – 7736 киши.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда янги коронавирус тарқалиш ҳолатини – халқаро миқёсдаги фавқулодда вазият деб тан олди. Бу ҳақида ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус хабар қилди.

Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда янги коронавирус билан зарарланганлар сони 9692 кишига етди

ЖСТ маълумотига кўра, ушбу вирус билан бутун дунёда 7834 киши касалланган. Уларнинг асосий қисми Хитойда – 7736 киши, қолган 98 нафари 18 мамлакатга тўғри келмоқда. Шу билан бир вақтда шифокорлар 8 ҳолатда вирус инсондан инсонга ўтгани қайд этилган.

Гебрейесус айтишига қарганда, айни дамда 1371 киши оғир аҳволда. Вафот этганлар сони 200 дан ошган. 12167 киши – коронавирус билан касалланишда гумон қилинмоқда.

Коронавирусни  қандай тўхтатиш мумкин?

ЖСТ директори сўзларига кўра, вирусни тўзхтатиш мумкин. Бунинг учун касалликни имкон қадар олдинроқ аниқлаб, касалланган кишиларни бошқалардан ажратиб қўйиш керак. Шунингдек, улар алоқада бўлган кишиларни ҳам аниқлаш эпидемия тарқалишини олдини олади.

Шу билан бир вақтда ЖСТ коронавирус туфайли маҳсулотлар айланишини чеклаш, чегараларни ёпишни, виза беришдан воз кечишни тавсия этмайди. ЖСТ барча давлатларга коронавирус ҳақида тарқалаётган ёлғон маълумотларга қарши курашишни тавсия этади.

Шунингдек ташкилот экспертлари хитойлик мутахассисларга вируснинг зоологик манаини топишни, халқаро аэропортларда йўловчиларни текширувдан ўтказишни ва касалланган фуқароларни изоляция қилишни тавсия қилган.

Коронавирус тарқалиши

Декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония касали аниқланган эди. мутахассислар фикрига кўра, касаллик тарқалишига короавируснинг янги тури - 2019-nCoV саба бўлган.

Министр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов  - Sputnik Ўзбекистон
Шодмонов Хитой фуқароларига визани чеклаш тарафдори эканлигини маълум қилди

Тез орада касаллик Хитойдан ташқарида ҳам тарқалишни бошлади. Вирус Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Германия ва Финляндияда пайдо бўлди.

Россия бош вазири Михаил Мишустин мамлакатнинг Узоқ Шарқдаги чегараларини ёпишни талаб қилди. Бош вазир ўринбосали Татяна Голикова хабар қилишига кўра, Россияда коронавирус билан касалланган одам  аниқланмаганини ва уни олдини олиш учун керакли  чоралар қўлланилаётганини хабар қилди.

Касалликнинг асосий симптомлари

Роспотребнадзор хабарига кўра, коронавирус билан касалланган киши нафас олишга қийналади ва чарчоқ ҳис қилади. Шунингдек унда юқори тана ҳарорати, йўтал ва томоқ оғриғи ҳам кузатилади.

Коронавирус қурбони бўлмаслик учун тавсиялар - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар

Вируснинг инкубацион даври 2 ҳафтагача бўлиши мумкин. Ушбу давр мобайнида касалланган кишида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун Роспотребнадзор яқин 2 ҳафта ичида Хитойга борган ёки у ердан келган кишилар билан алоқада бўлган кишиларни диққатостига олишни тавсия берди.

Мутахассислар фикрига кўра, коронавирус оқибатида пневмония билан касалланганда антибиотиклардан фойдаланиш таъқиқланади. Ҳозирча коронавирусга қарши махсус восита ишлаб чиқилмаган.

“Коронавирус билан ҳар бир киши касалланиши мумкин, лекин болалар, 65 ёшдан катталар ва иммунитети кучсиз бўлган кишилар алоҳида хавф остида”, - дейилган Роспотребнадзор хабарида.

Вирус тарқалиши муносабати билан Роспотребнадзор қўл сиқиб кўришиш, юзидан ўпиш ва бошқа  услубларда яқинлашишни тавсия этмайди. Шунингдек шахсий гигиенага жиддий эътибор бериш, қўл ювиш, самтфон экрани ва клавиатурани, эшик тутқичлари, лифт тугмачаларини доимий тозалаб туришни тавсия этади.

Янгиликлар лентаси
0