Жамият

Ўзбекистонда “Лукойл” компанияси лойиҳаси асосида 3 та боғча қурилади

© Пресс-служба МДОМинистерство дошкольного образования
Министерство дошкольного образования - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда “Лукойл” компанияси хайрия лойиҳаси асосида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида боғчалар қурилади.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 2020 йил 31 январь куни “ЛУКОЙЛ” компаниясининг хайрия лойиҳаси асосида барпо этиладиган МТТларининг қурилиши бошланди, деб хабар қилди Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Кролик - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мактаб, боғча ва ҳарбий қисмларда овқатланиш рационига қуён гўшти қўшилади

Тошкент вилояти, Қибрай туманида лойиҳа асосидаги ушбу МТТлар қурилишига дастлабки тош қўйилиши бўйича маросим бўлиб ўтди. Қурилиш бўйича келишув мактабгача таълим вазирлиги ва “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан 2019 йил июлида имзоланган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун “ЛУКОЙЛ” томонидан ажратилаётган маблағ 12 млн. долларни ташкил этади.

Хайрия лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг “ЛУКОЙЛ оперейтинг компани” МЧЖси иштрокидаги МТТларни ташкил этиш бўйича чора–тадбирлар ҳақида”ги №839-сонли фармонига кўра амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятларида алоҳида парваришга муҳтож болалар учун реабилитация Марказига эга бўлган 150 ўринли кўптармоқли МТТлар, Бухоро вилоятида эса 250 ўринга мўлжалланган умумий типдаги МТТ қурилиши режалаштирилган. Ушбу МТТлар болалар қамровини 550 ўринга оширади.

© Пресс-служба МДОШахноза Мирзиёева на торжественной церемонии закладки первого камня в строительство многопрофильных ДОО
Ўзбекистонда “Лукойл” компанияси лойиҳаси асосида 3 та боғча қурилади - Sputnik Ўзбекистон
Шахноза Мирзиёева на торжественной церемонии закладки первого камня в строительство многопрофильных ДОО

“Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, мактабагча таълим тизимининг энг долзарб масалалридан бири ҳисобланади МТВ ҳолатни яхшилаш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Янги МТТлар қурилмоқда, мавжудлари таъмирланмоқда ҳамда уларнинг қуввати оширилмоқда. МТВга илгари  Мактабгача таълим тизими структурасида бўлган, кейинчалик бошқа мақсадларда ишлатилаётган бинолар қайтарилмоқда.

Биз бугун бизнес вакиллари болаларга ёрдам бераётганидан хурсандмиз. “ЛУКОЙЛ” компанияси туфайли ҳудудлардаги 550 бола сифатли мактабгача таълимга эга бўлади. Ушбу реабилитация маркази МТТ тарбияланувчиларидан ташқари йилига профессионал кўмакка муҳтож 5-7 минг болага ҳам ёрдам кўрастади”,– деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўз чиқишида.

Бино ва иншоот объектларини лойиҳалаш, қуриш, жихозлаш ва ишга тушириш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0