Антарктидадаги қутбчилар ва сайёҳлар турмуш тарзига назар

Oбуна бўлиш
Антарктида ҳеч бир мамлакатга тегишли эмас. Бу ерга сайёҳ сифатида ташриф буюриш мумкин, аммо бу жуда қиммат. У ерда ҳатто тўйлар ҳам бўлиб туради, болалар туғилади. Бироқ вафот этганлар қаерда дафн этилади - батафсил мақолада.

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik, Светлана Баева. Икки юз йил илгари, 1820 йил 28 январда рус денгизчилари Михаил Лазарев ва Фаддей Беллинсгаузен Антарктидани кашф этдилар. Ҳозирда у ерда 90 га яқин илмий станциялар, шу жумладан, рус, пингвинлар колониялари ва бошқа туб жонзотлари мавжуд. Ёзда сайёҳлар келишади, қутб тадқиқотчилар эса йил бўйи яшайдилар. Оқ қитъага қандай етиб бориш ҳақида - РИА Новости материалида.

Энг жанубий ва энг совуқ

Антарктида ҳеч бир мамлакатга тегишли эмас. У ерда олимлар ишлайди, дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар келади. Аммо саёҳатчилар қийин об-ҳаво шароитларига тайёр бўлишлари керак.

Ўртача ҳарорат 50 даражадан паст. Минимал - минус 89,2 - қитъанинг чуқур қисмида жойлашган Россиянинг "Восток" станциясида қайд этилган. Қутб кашфиётчилари айтишларича,"минус" сўзи деярли ишлатилмайди. Бу шундай ҳам аниқ. Бу ер қуруқлигининг энг жанубий ва энг совуқ қисмидир. Аммо бу ерда сиз барни топишингиз мумкин, ўт ўчириш қисми ва ҳатто туғруқхона ҳам бор.

Россиянинг "Беллинсгаузен" станциясида плюс даражали ҳарорат ҳам бўлади (февралда ўртача +1,1), бу жойни ҳазил тариқасида ҳатто курорт деб ҳам аташади.

Антарктидага қандай бориш мумкин

Бу ерга сайёҳ сифатида ташриф буюриш қийин эмас, аммо бу жуда қиммат. Энг осон йўли - Ушуаидан (Аргентина) лайнер орқали. Дастурларнинг давомийлиги ва йўналишига қараб нархи 6,5 минг доллардан бошланади. Аргентинага чипта алоҳида тўланади. Узоқ саёҳатлар мавжуд – ўндан-ўн беш минг долларгача, ВИП-круиз 29 минг долларга таклиф қилинади. Умуман олганда, саёҳат учун сиз 50 минг доллар тўлашга тайёр бўлишингиз керак.

"Сайёҳлар бир хил жойга келишади, ҳамма нарса аниқ ташкил этилган", - деб тушунтиради Россия Фанлар академиясининг Океанология институти гуруҳи раҳбари Сергей Писарев.

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАнтарктидадаги пингвинлар
Антарктидадаги қутбчилар ва сайёҳлар турмуш тарзига назар - Sputnik Ўзбекистон
Антарктидадаги пингвинлар

Антарктидадаги пингвинлар

Антарктидага борадиган ҳар бир киши учун асосий қоида бу ерга бегона микроорганизмларни олиб келмасликдир. Келганлардан ҳатто сув ҳам тортиб олинади (бу ерда сув қор, муз ва тоза кўлдан олинади). Кийимларни эса дезинфекция қилишади.

Бундай саёҳатлар операторларининг сўзларига кўра, соғлиқ учун махсус талаблар йўқ. Фавқулодда эвакуацияни коплайдиган суғурта мажбурий. "Агар сиз жиддий касалликка чалинган бўлсангиз, у ерга бормаслигингиз керак, чунки бу бошқалар учун оғирлик туғдиради", дейди Константин Зайцев, қутб тадқиқотчиси, 1-даражали муз тадқиқотчиси.

Иссиқ, аммо "нафас оладиган" кийимлар, термал ички кийим, қулоқ ва пешонани ёпадиган бош кийими, юзни шамолдан ва совуқдан ҳимоя қиладиган ниқоб, қулай сув ўтказмайдиган илиқ этик, қўлқоп ва варежки керак бўлади. Кўп нарсани ижарага олиш мумкин. Дурбин керак бўлиб қолади ва албатта фотоаппарат керак бўлади.

Қутб тадқиқотчилари қандай яшайди

"Ҳар бир кишининг ўз хонаси бор", - дейди қишни Антарктида ўтказган ҳужжатли кино режиссёри Ольга Стефанова ва яшаш шароитларини шундай тасвирлаб беради: "Умумий кают-компания бор, унда кино томоша қилиш, чойхўрлик, лекциялар ўтказиш ва гитара чалиш мумкин. Ўйин хонасида пинг-понг столи мавжуд. Спорт зали бор, битта умумий ошхона, алоҳида ётоқхона".

Унинг сўзларига кўра, саккизда ҳамма нонушта қилади. Кейин иш жойларига тарқаб кетишади. Биргаликда битта вазифани бажариш талаб қилинадиган тиғиз пайтлар ҳам бўлиб туради. Соат иккида - тушлик, кейин яна иш. Кечки еттида - кечки овқат ва бўш вақт. Шанба бутун станция учун чўмилиш куни.

© Sputnik / В. Чистяков / Медиабанкка ўтишЕрнинг Жанубий геомагнит қутбидаги йўналиш кўрсаткичи
Антарктидадаги қутбчилар ва сайёҳлар турмуш тарзига назар - Sputnik Ўзбекистон
Ернинг Жанубий геомагнит қутбидаги йўналиш кўрсаткичи

Қутб кашфиётчилари кабоб тайёрлагани ташкарига чиқиб турадилар, табиатга чиқиб туришади, бир-бирларининг олдига боришади. Масалан, Беллинсгаузен яқинида Чилининг "Фрей" Чили қутб станцияси жойлашган. У ерда зобитлар ўз оилалари - хотинлари ва болалари билан яшайдилар.

Байрамларни ҳам умумий ҳам Антарктиданикиларни нишонлашади. 22-июнь - қишки қуёш тик туриши байрами асосий ҳисобланади. Станцияларда коктейлли зиёфатлар ташкил этилади, уларда 500 минг йиллик муз қўшилади, билярд ўйнашади, тортлар ейилади ва шампан виноси ичилади.

Тўйлар, туғилган кунлар ва дафн маросимлари

Антарктидада ҳатто тўйлар ҳам бўлиб туради, болалар туғилади. Беллинсгаузенда православ черкови ва Буромский оролида эса (Мирный станцияси яқинида) қабристон бор.

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАнтарктидадаги Муқаддас Учлик черкови
Антарктидадаги қутбчилар ва сайёҳлар турмуш тарзига назар - Sputnik Ўзбекистон
Антарктидадаги Муқаддас Учлик черкови

"Мен бир неча йил олдин биринчи марта у ерда бўлиб қутб тадқиқотчилари қабрларининг ҳолатини кўрдим. Мен уларни муносиб ҳолатга келтиришни жуда хоҳлардим", дейди Ольга Стефанова. "Антарктидада ҳеч қандай ер йўқ, шунинг учун одамларни қояларга ўрнатилган металл саркофагаларга дафн этишади. 1956 йилдан бери бизнинг станцияларда 77 киши ҳалок бўлди, улардан фақат етти кишининг жасадлари ватанларига олиб кетилди".

Унинг сўзларига кўра, хусусий хайр-эҳсонларни йиғишга муваффак бўлди, бунинг натижасида эски саркофаглар зангламайдиган металл билан қопланди,йзувлар тикланди. Қутб кашфиётчилари ким ва қаерда кўмилганини эслашга ёрдам берди. Кейин қурбонларнинг қариндошлари, дўстлари, ҳамкасбларини қидиришга машаққатли ишга уч йил кетди. Ҳикоялар, хатлар, шеърлар, фотосуратлардан жамланган ноёб архивини яратишга эришдик.

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтиш"Адмирал Владимирский" тадқиқот кемаси
Антарктидадаги қутбчилар ва сайёҳлар турмуш тарзига назар - Sputnik Ўзбекистон
"Адмирал Владимирский" тадқиқот кемаси

Ўлганлар орасида чет элликлар ҳам бор. Масалан, швейцариялик Бруно Сендер - пингвинларнинг энг яхши фотографи. У 1997 йилда навбатдаги суратга олиш кетаётиб ҳалок бўлди.

"Одатда, уни ҳеч ким безовта қилмаслиги учун ёлғиз кетар эди, табиат билан уйғунлашиб ноёб кадрни амалга ошира олиш фурсатини ушлаб қолар эди", - деб эслайди Константин Зайцев.

Пингвинлар тракторни "таъмирлайдилар"

Қитъанинг туб аҳолиси пингвинлар: император, Адель ва бошқа турлари. Поморник, буревестник, альбатрос каби қушларни учратиш мумкин. Сутемизувчилардан фақат денгизда яшайдиганлари: Уэдделл тюленлари, денгиз қисқичбақалари билан озиқланувчи тюленлар, денгиз қоплонлари, денгиз филлари. Соҳилда дельфинлар ва китларни кўриш имконияти ҳам бўлиб туради.

© Sputnik / Зорин А. / Медиабанкка ўтишДенгиз қисқичбақалари билан озиқланувчи тюленлар
Антарктидадаги қутбчилар ва сайёҳлар турмуш тарзига назар - Sputnik Ўзбекистон
Денгиз қисқичбақалари билан озиқланувчи тюленлар

"Пингвинлар жуда қизиқувчан ва самимий. Улар ўзлари станцияга келиб, деразалардан қарашади", - дейди Ольга Стефанова. - Механик тракторни тузатаётган маҳалда ёнига келиб диққат билан томоша қилиб, ўзаро бир нималарни гаплашишади.

Тюленларга ўзига яқинлашишга қўяди, лекин уларни силаб бўлмайди, улар ахир йиртқичлардир.

Жониворлар ва қушларни сайёҳлар безовта қилмайдилар, айниқса ёз пайтида (Россияда қиш бўлган пайтда) улар ўн минглаб бўлганида. Саёҳатчилар пингвинлар билан суратга тушиб кетишади. Узоқ муддатли саёҳатлар ҳам бўлиб туради: Антарктидада пойгалар, юришлар, кино фестиваллари ва концертлар ўтказилади. Бу ерда 2013 йилда ҳатто Metallica концерт берди.

Янгиликлар лентаси
0