Минскдан Тошкентгача: Помпео МДҲ давлатларида нима ҳақда гапирди ва қандай ваъдалар берди

Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат котибининг собиқ иттифоқ давлатлари бўйлаб сафари давомида юз берган энг муҳим воқеалар ва янграган муҳим баёнотлар ҳақида бизнинг видеомизда томоша қилинг.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео собиқ Иттифоқ давлатларига уюштирган ўзининг бир неча кун давом этган сафарини якунлади. Бир неча кун ичида у Киев, Минск, Нур-Султон ва Тошкентда бўлиб, давлат раҳбарлари билан учрашди ҳамда уларга "Дональд Трамп саломини етказди". 

Андрей Казанцев - Sputnik Ўзбекистон
Казанцев Помпео Ўзбекистонга қандай мақсад билан келаётганини айтди

Помпео ўз саёҳатини Украинадан бошлади, у ерда Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказиб, унга бир неча маротаба далда сўзларини айтди. Дарвоқе, Киевга кўрсатиладиган қандайдир аниқ чоралар ҳақида лом-мим дейилмади.

Аммо Беларусь давлатида АҚШ Давлат котиби ҳазилни ҳам, ваъдаларни ҳам аяб ўтирмади. Мисол учун, Помпео АҚШ республикани нефть билан тўлиқ таъминлашга тайёрлигини айтди. Аммо, бу қай тарзда, нимани ҳисобига ва қандай шартлар асосида амалга оширилиши аниқлаштирилмади.

Шундан сўнг, АҚШ ташқи сиёсий идораси раҳбари Қозоғистонга учиб келди ва бу ерда мамлакат раҳбари билан учрашувда турли йўллар билан Вашингтон кўмагини намойиш этишга уринди, гап орасида республика суверенитетига гўё салбий таъсир кўрсатаётган Нур-Султон ва Москванинг "ҳаддан зиёд яқин алоқалари"га ҳам тўғридан-тўғри шама қилинди.

Майк Помпео ўз сафарини Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги С5+1 саммити ўтказилган Тошкентда якунлади. Ўзбекистонга ташрифи чоғида Помпео ўзбек ҳамкасби билан музокаралар ўтказди ҳамда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Учрашувлар давомида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги ҳолат билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Шу билан бирга, Вашингтон Ўзбекистонда молиявий ислоҳотларни амалга ошириш учун 1 миллион доллар ажратишга тайёрлигини билдирди.

АҚШ Давлат котибининг собиқ иттифоқ давлатлари бўйлаб сафари давомида юз берган энг муҳим воқеалар ва янграган муҳим баёнотлар ҳақида бизнинг видеомизда томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0