Ўзбекистон 2020 йилда МДҲ раислигидаги Концепциясини тақдим этди

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2020 йил давомида ўзининг МДҲда раислик даврида турли даража ва форматларда 70га яқин тадбирлар ўтказади.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги давридаги концепциясини тақдим этди.

Ўзбекистоннинг раислиги даврида олдинга қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган комплекс ва изчил чоралар амалга ошириилади.

МДҲнинг ривожланиши

Ҳамдўстликни янада ривожлантириш ва МДҲ иштирокчи давлатларининг интеграциясини чуқурлаштириш мақсадида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича келишинган чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ қилишни ҳамда Ташкилот тузилмалари фаолиятининг замонавий воқеликка мослашишини кўзда тутувчи янги таҳрирдаги Ҳамдўстликни янада ривожлантириш Концепциясини қабул қилишни тезлаштириш бўйича ишлар фаоллаштирилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств (СНГ). - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги давридаги тўртта устувор вазифани айтиб ўтди

Ўзбекистон Ҳамдўстлик халқлари ҳаёт даражасини яхшилаш учун қулай шароитларни яратишдаги МДҲнинг ролини янада кучайтириш ва ташкилотнинг нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларидаги ишларни фаоллаштиришда бор имкониятларни ишга солади.

Ўзбекистон томони МДҲдаги раислик вазифаларини Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари, тузилмалари ҳамда МДҲ Парламент Ассамблеяси билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда амалга оширади ва ўз раислиги даврида Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўмагига ҳамда таклиф этиладиган тадбирларда уларнинг фаол иштирок этишига умид билдиради.

Ташқи сиёсат

Ташқи сиёсат соҳасида сиёсий мулоқотлар амалиёти сақлаб қолинади, жумладан, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича, МДҲ иштирокчи давлатларининг халқаро ташаббусларини рўёбга чиқариш масалалари борасида маслаҳатлашувлар ўтказиш давом эттирилади.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон МДҲ раиси сифатида 70дан ортиқ тадбирлар ўтказади

Парламентлараро ҳамкорлик

Парламентлараро ҳамкорлик соҳасида Ҳамдўстлик низомидаги вазифаларни амалга оширишда парламентарийларнинг ролини мустаҳкамлаш мақсадида “парламент дипломатияси”, хусусан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш учун мавжуд барча имкониятлар ишга солинади.

Иқтисод

Иқтисодий ҳамкорлик соҳасида саъй-ҳаракатлар МДҲнинг 2030-йилгача бўлган давр учун Иқтисодий ривожланиш стратегиясини ва унинг биринчи босқичини амалга ошириш бўйича Тадбирлар режасини тайёрлашга, ўзаро савдода қулай шароитлар яратишга, жумладан бохжона тартибини соддалаштиришга, савдодаги мавжуд истисно ва чекловларни, хусусан техник тўсиқларни бартараф этишга ҳамда иштирокчи давлатлар ҳудудлари ўртасидаги алоқларни ривожлантиришга, жумладан МДҲнинг 2030-йилгача бўлган минтақалараро ва чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги Консепсиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга йўналтирилади.

2020 йилда Ўзбекистонда турли йўналишлар бўйича ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида МДҲ ҳудудлари Форуми ўтказилади.

Павильон №66 на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ иқтисодий кенгаши ВДНХнинг "Ўзбекистон" павильонида бўлиб ўтади

Транспорт

Транспорт соҳасида янги транспорт маршрутларини ташкил этиш, МДҲ давлатларининг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш бўйича аниқ чораларни назарда тутувчи Ташкилот иштирокчи давлатларининг 2030 йилгача ҳамкорлигининг Устувор йўналишларини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва терроризмга қарши курашиш

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва махсус хизматларнинг ҳамкорлиги соҳасида терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашишда 2019-2023 йилларда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Давлалараро қўшма чора-тадбирлар дастурини, 2020-2022 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўровонлик кўринишларига қарши курашишда МДҲ иштирокчи давлатларининг Ҳамкорлик дастурини ҳамда Ташкилот иштирокчи давлатларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш Стратегиясини амалий бажариш борасида мақсадли ишлар йўлга қўйилади.

Правоохранители столиц СНГ обсудили сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ пойтахтлари ИИО раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишди

Ҳарбий ҳамкорлик

Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги ҳаракатлар ҳамкорликнинг эришилган даражасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, шунингдек МДҲ иштирокчи давлатларининг 2025-йилгача бўлган ҳарбий ҳамкорлиги консепсиясини тайёрлаш йўли билан янги истиқболли йўналишларни тараққий эттиришга ва ривожлантиришга йўналтирилади.

Илм-фан ва инновация

Илмий-техник ва инновацион ҳамкорлик соҳасида МДҲ иштирокчи давлатларининг 2030 йилгача бўлган Ҳукуматлараро инновацион ҳамкорлик дастурини тайёрлаш бўйича ишлар ташкил этилади. Мазкур дастурнинг амалга оширилиши илмий-технологик ишланмалар ва ихтиролардан самарали фойдаланиш, узоқ муддатли ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш ва инновацион лойиҳаларни амалга чиқариш учун ресурсларни жамлаш имконини берувчи илмий-техник ва инновацион фаолиятни рағбатлантиришни кўзда тутади. Жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида информатион ҳамкорлик тўғрисида Битимни қабул қилиш бўйича ишлар фаоллаштирилади.

Маданият

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳаракатлар ёшлар сиёсати, маданият ва спорт, фан ва таълим, соғликни сақлаш ҳамда туристик алоқаларни кенгайтириш жабҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилади.

2021-2030 йиллар учун мўлжалланган ёшлар ҳамкорлиги, туризм ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича учта Стратегияларни тайёрлаш борасидаги ишлар ташкил этилади.

Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш

Акция Бессмертный полк в Москве - Sputnik Ўзбекистон
"Аэрофлот" Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ветеранларга чипталарни бепул тарқатади

МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг 2017 йил 11 октябрдаги 2020 йилни Ҳамдўстликда 1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги йили деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорини бажарилиши тинчлик, ҳамфикрлик ва дўстлик муҳитини, шу жумладан МДҲ ёшлари ўртасидаги мустаҳкамлашга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради.

1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича асосий чора-тадбирлар Режасини бажариш, жумладан илмий-амалий конференциялар, семинарлар, ҳарбий-илмий ишлар бўйича халқаро танловлар, бадиий ва ҳужжатли филм кинофестивали ҳамда ҳарбий оркестрларнинг мусиқий фестивали ва бошқа қўшма тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Қуйида Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари вазифалари билан тўлиқ танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0