Босқичма-босқич пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш муҳокама қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бу – соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўяди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги мурожаатномасида айтган эди.

“Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, деган эди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, бу – соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўяди.

Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пахта теримини механизациялаш жадаллаштирилади

27 та кластерга пахта етиштириш учун уларнинг қувватига нисбатан кўп ер майдони ажратилгани, 500 минг тонна толани ишлаб чиқариш қувватига эга айрим кластерларга эса етарли миқдорда ер берилмагани кескин танқидга сабаб бўлди.

Президент кластерларни танлашда чуқур қайта ишлаш даражаси ва инвестициялар ҳажми, фермерлар билан ҳисоб-китоб қилишда маблағнинг етарлилиги асосий мезонлар бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Кластер ташкил этилмаган пахта майдонларида фермерлар иштирокида кооперациялар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди. Бунда ўша ҳудудлардаги пахта тозалаш заводлари фермерларга кооперация ташкил этиш учун берилади, қўшилган қийматдан тушган даромад кооперация аъзолари – фермерлар ўртасида тақсимланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига кластерлар ва фермерларнинг мажбуриятларини аниқ белгилаб, уларнинг фаолиятини тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Пахта етиштиришни молиялаштиришнинг амалдаги тизими кластерлар билан ишлашга мослашмагани кўрсатиб ўтилди. Шу боис кластерлар ва фермерларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш, экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан 2023 йилгача босқичма-босқич воз кечиш бўйича жорий ва келгуси йилда амалга ошириладиган тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0