“Золотая корона” билмасдан террорчиларга ёрдам берган

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтиш"Золотая корона" "Кузнецкбизнесбанка" в Новосибирске.
Золотая корона Кузнецкбизнесбанка в Новосибирске. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Миллий банки раҳбарининг ўринбосари “Золотая корона” билмасдан террорчиларга ёрдам берган бўлишини мумкинлигини тахмин қилди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Тожикистон Миллий банки раҳбарининг ўринбосари “Золотая корона” билмасдан террорчиларга ёрдам берган бўлишини мумкинлигини тахмин қилди.

Тожикистонда сайёҳларга ҳужум қилган террорчига умрбод қамоқ жазоси берилди

Қисқача айтганда, моҳият шундаки: оператор нафақат пул ўтказмалари бозорини (2 миллиард доллар) ўзига бўйсиндиришга қилишга уринди, балки 2018 йилда сайёҳларга ҳужум қилган радикаллар қўлида қулай воситага айланди.

“Дангарада чет элликлар ўлимига сабаб бўлган терактни содир этган беш киши “Золотая корона” тизими орқали молиялаштирилган”, деди Тожикистон Миллий банки раҳбари ўринбосари.

Бу каби шундай фожиали ҳодиса ўша пайтда Тожикистонда молиявий назоратнинг ишончли тизими бўлмаганлиги сабабли содир бўлгани айтилмоқда.

Тожикистон ИИВ раҳбари сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилганини тан олди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Тожикистонга пул ўтказишда вақтинчалик узилишлар юзага келгани хабар қилинган эди. Бунга Тожикистон Миллий банкининг ўтган йилнинг 3 декабрида миллий процессинг марказини ишга туширгани сабаб бўлган эди. Эндиликда мамлакат миллий банки пул ўтказмаларни ўз назоратига олган. Ҳозир "Золотая корона" орқали Тожикистонга пул жўнатишнинг имкони йўқ, чунки компания мамлакат банки шартларига рози бўлмади ва янги тизимга уланмади.

Янгиликлар лентаси
0