Ўзбекистон ТИВ Британиянинг ЕИдан чиқиши муносабати билан махсус ахборот берди

© REUTERS / TOBY MELVILLEФлаги Британии и ЕС.
Флаги Британии и ЕС. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия 2020 йил 1 февралга ўтар кечаси уч ярим йил давом этган мунозаралардан сўнг Европа Иттифоқини расман тарк этди.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши муносабати билан махсус ахборот берди.

Вазирлик хабарида ёзилишича, Европа Иттифоқи Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши муносабати билан Евроиттифоқ қонунчилиги ҳамда учинчи давлатлар билан тузилган халқаро шартномалар Буюк Британияга нисбатан ўтиш даври мобайнида (2020 йилнинг 1февралидан 31-декабригача) аввалгидек кучда қолишини билдирган.

“Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ўтиш даври якунлангунча Буюк Британияни Ўзбекистон Республикаси ва Евроиттифоқ ўртасида имзоланган барча халқаро шартномаларни, жумладан 1996-йил 21-июндаги Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бажариш нуқтаи назаридан ЕИнинг аъзо давлати сифатида билади”, - дейилган расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия 1 февралга ўтар кечаси уч ярим йил давом этган мунозаралардан сўнг ЕИни тарк этди. У 47 йил ЕИ аъзоси бўлган.

Янгиликлар лентаси
0