Дунёда

Италиялик аёл милкидан соч ўсиб чиқди

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишРабота клинической стоматологической поликлиники
Работа клинической стоматологической поликлиники - Sputnik Ўзбекистон
Италиялик аёл милкида ўсаётган сочдан шикоят билан шифокорларга мурожаат қилди. 2009 йилда аёлга ўхшаш ҳолат бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Италиялик аёл тиш милкида соч ўсаётгани ҳақида шикоят билан шифокорларга мурожаат қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Штрих-код на лысой голове мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Эркакларда соч нега тўкилади - олимлар янги сабабни аниқладилар

Бу ҳолат ҳақида Oral Surgery, Oral Medicine, Oral Pathology and Oral Radiology мақола чоп этилган.

Аёл биринчи марта 2009 йилда шифокорларга мурожаат қилганди. Ўша вақтда унинг танглайида киприкка ўхшаш тук ўсиб чиққанди. Тиббиёт ходимлари бу пайтгача шунга ўхшаш ҳодисани беш марта қайд этишган бўлиб, ҳаммаси эркакларда кузатилганди.

Кейин шифокорлар беморга поликистоз тухумдонлар синдроми ташхисини қўйишди: кўпинча тана ва юзда ортиқча тук ўса бошлайди.

Аёлдаги ортиқча туклар жарроҳлик йўли билан олиб ташланди ва гормонал препаратлар тайинланди. Муолажа маълум вақтгача ёрдам берди, бироқ бир неча йиллардан сўнг тук ўсиши яна авж олди.

Бир мунча вақт даволаниш ёрдам берди, аммо йиллар ўтиб, сочлар яна кўп миқдорда кўпайиб кетди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала