Иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтуденты филиала НИЯУ МИФИ на торжественной церемонии открытия вуза в Ташкенте
Студенты филиала НИЯУ МИФИ на торжественной церемонии открытия вуза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача моддий ёрдам берилади.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларида Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади.  Иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилади. Бу Вазирлар маҳкамасининг 59-сонли қарорида кўзда тутилган.

Жумладан

- ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

- Иқтидорли, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача миқдорда;

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби ва миқдори белгиланди

- халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш;

- олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам берилади.

Жамғарма қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

- стипендия тўлови учун режалаштирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

- тўлов-контракт бўйича тегишли молия йили учун режалаштирилган  тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби ва миқдори белгилангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0