Жамият

Коронавирус кириб келиши масаласида эътиборсизликка йўл қўйган ходимларга чора кўрилди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишПродажа медицинских масок в аптеках
Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус кириб келиши масаласида эътиборсизликка йўл қўйган бош врач ва СКП ходимига чора кўрилди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Коронавирус кириб келиши масаласида эътиборсизликка йўл қўйган бош врачга чора кўрилди, деб хабар қилди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Китайская полиция - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Коронавирус ортидан “пул ишламоқчи бўлган” фирибгарлар қўлга олинди

Хабарда айтилишича, Нишон тумани Таллимаржон ҳудудидаги СКП бир маротабалик ишлатиладиган ниқоб ва бир маротабалик ҳимоя кийими билан тўлиқ таъминланганлиги ва ходимлар ишларини назорат қилмаганлиги ҳамда коронавирус касаллигига қарши эпидемиологик чора-тадбирларни етарли даражада ташкиллаштирмаганлиги сабабли Нишон туман СЭО маркази бош врачи Алишер Нормўминов интизомий чора, вазифасини яхши ўзлаштирмаган СКП ходими Акром Сайитовнинг меҳнат шартномаси бекор қилинди, деб маълумот берди Қашқадарё вилояти Санитария ва эпидемилогик осойишталик маркази.

Маълумотда келтирилишича, 4 февраль куни вилоят СЭО маркази бош врачи С.Муродов, эпидемиолог Р.Музаффаров, Нишон туман СЭО бош врачи ва вилоят фавқулодда вазиятлар ходимлари Таллимаржон ҳудудидаги(Туркманистон билан чегарадош) СКПга бориб ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, ҳозирги пайтда Туркманистон томонидан ҳудудига ўтиш ва чиқиш тақиқланган. 2020 йилнинг январь ойида 1000 та фуқаро шундан 935 нафари хорижий тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, СКПни ўрганиш куни яъни 4 февраль куни 5 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, иситмалаган беморлар аниқланмаган. 1 февралдан 4 февралга қадар СКП орқали 58 нафар ўтган фуқароларнинг барчаси Туркманистон фуқароларидир. СКПда бугунги кунда 4 та пирометр – масофавий (дистанцион) термометр, 65 та тиббиёт (симобли) термометр, 50 та кўп маротабалик ниқоб, 4 та бир маротабалик ҳимоя кийими, 5 та ўлатга қарши ҳимоя кийими билан таъминланган.  Тепловизор – масофавий турғун ҳарорат ўлчовчи ускуна йўқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала