Коронавирусга қарши кураш учун қанча маблағ кераклиги маълум бўлди

© REUTERS/Soe Zeya TunСотрудник аэропорта носит маску, чтобы предотвратить распространение нового коронавируса
Сотрудник аэропорта носит маску, чтобы предотвратить распространение нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари коронавирусга қарши кураш учун қанча маблағ кераклигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Коронавирус келгуси тарқалишини олдини олиш ва кам ривожланган давлатларни ҳимоя қилиш учун 675 миллион доллар сарфлаш зарур, бу ҳақда ЖССТ баёнотида маълум қилинган.

Узбекистан начал эвакуацию своих граждан из Уханя - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар коронавирус тарқалган шаҳарни қандай тарк этди - видео

“Менни энг кўп ташвишга соладиган нарса шундаки, ҳозирги вақтда вирусни юқтирган одамларни аниқлаш тизимлари мавжуд бўлмаган давлатлар мавжуд”, - деган ЖССТ раҳбари Тедрос Адхан Гебрейес сўзлари келтирилган ҳужжатда.   

У соғлиқни сақлаш тизими заиф бўлган давлатларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.

Декабрь ойи якунида Хитой ҳукумати Хубей вилоятида номаълум пневмониянинг тарқалгани ҳақида хабар қилди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди. Янги типдаги коронавирус билан касалланган беморлар сони 24,3 минг кишидан ошди, касалланганларнинг сал кам 500 нафари вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0