Тошкентда автобусларни дезинфекция қилиш бошланди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентАвтобусы Ташкента дезинфицируются для предотвращения инфекционных заболеваний
Автобусы Ташкента дезинфицируются для предотвращения инфекционных заболеваний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир ҳафта давомида автосаройлар, улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатлар дезинфекция қилинади.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Тошкентдаги автобуслар турли юқумли касалликлар вируслари кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция қилинмоқда.

Китайская полиция - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус ортидан “пул ишламоқчи бўлган” фирибгарлар қўлга олинди

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра,  Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофиқ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бошланди. 

Мазкур санитария тадбири бир ҳафта давом этади. Ушбу муддатда автосаройлар ва улардаги транспорт воситалари ҳамда Тошкентдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.

Янгиликлар лентаси
0