Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилиши мумкин

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишПаспорт гражданина Российской Федерации
Паспорт гражданина Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келажакда Россия фуқаролигини олишда ўз фуқаролигидан кечиш, 5 йил давомида доимий яшаш ёки даромад манбаини тасдиқлаш каби чекловлар олиб ташланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Ҳукумат бошқа давлатларнинг фуқароларига Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ҳақда "Коммерсант" газетаси Давлат миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳдаги манбаларга таяниб  хабар берди.

Ҳукумат матбуот хизмати бу "Россия Федерациясининг фуқаролиги тўғрисида" ги қонуннинг бир моддасини бекор қилишни назарда тутади деб аниқлик киритдилар. Бу чет эл фуқаролари томонидан Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган бошқа шартлар билан бир қаторда, бошқа давлат фуқаролигидан воз кечишни англатади.

"Коммерсант" га Вазирлар Маҳкамасида маълум қилинганидек, ҳужжат устида иш якуний босқичда. Президент маъмурияти билан келишилганидан кейин бу ойнинг ўзида Давлат Думасига тақдим этилиши мумкин.

"Ҳамма хоҳловчиларга Россия фуқаролигини олиш имкониятини яратиш учун, биз баҳорги сессияда бу масалага батамом нуқта қўйишни истаймиз", - деди ОАВларга Давлат Думаси спикери ўринбосари Петр Толстой.

Думанинг МДҲ ишлари, Евросиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Калашниковнинг сўзларига кўра, фуқаролик тўғрисидаги қонун чет эл фуқаросининг Россияда беш йил давомида доимий яшаш талабларини ҳам бекор қилиши мумкин.

Бундан ташқари, қонуний даромад манбаини тасдиқлаш зарурати олиб ташланиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0