Хитой ўзбекистонлик болалар учун коронавирус ҳақида комикс яратди

© Sputnik / Мигель Кандела / Медиабанкка ўтишСитуация в Гонконге в связи с коронавирусом
Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Комиксда суратлар ва оддий матн ёрдамида коронавирус нимаси билан хавфлилиги тушунтирилади. Шунингдек, уни юқтирмаслик учун нималар қилиш лозимлиги кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси болаларга коронавирус нима экани содда қилиб тушунтирилган комикс эълон қилди.

Уларда сурат ва оддий матн ёрдамида коронавирус нимаси билан хавфлилиги тушунтирилади. Шунингдек, уни юқтирмаслик учун нималар қилиш лозимлиги кўрсатилган.

Коронавирусга оид сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, у билан касалланганлар сони 37553 кишига етган. Вафот этган 813 нафар, соғайиб кетганлар 2649 нафар кишини ташкил этади.

Вирус 25 дан зиёд мамлакатларда, жумладан, Россияда қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ушбу вазиятни фавқулодда ҳолат деб тан олди.

Янгиликлар лентаси
0