Ҳодисалар

Салкам ярим кило заргарлик буюмларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Божхоначилар 153 миллион сўмлик 460,52 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларни мусодара қилишди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Божхоначилар  153 миллион сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш режасини фош этишди.

Изъятые  ГТК РУз ювелирные украшения - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкент аэропортида “олтин” сервиз олиб ўтмоқчи бўлган аёл тўхтатилди

Божхона қўмитаси хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Б.К. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Таъкидланишича, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган 460,52 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Буюмларнинг умумий қиймати 153 миллион сўм экани айтилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала