Самарқандда ИИБ ходимлари 3-қаватда осилиб қолган болакайни қутқариб қолишди

Oбуна бўлиш
Вилоят ИИБга 9-синф ўқувчиси кўп қаватли уйнинг 3-қаватида жойлашган хонадонлардан бирининг деразасида болакай осилиб қолганлиги тўғрисидаги хабар қилган.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Самарқанддаги хонадонлардан бирининг 3-қаватида осилиб қолган болакайни қутқариб қолинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд шаҳар 33-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Зиёдуллаева Парвина Гагарин кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 3-қаватида жойлашган хонадонлардан бирининг айвони ташқи томони деразасида болакай осилиб қолганлиги тўғрисидаги хабар қилади.

Машина милиции в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Термизда тириклайин ёниб кетиши мумкин бўлган икки кекса аёл қутқариб қолинди

Зудлик билан болакайга ёрдам кўрсатиб унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ИИБ ходимлари Ш.Нарзуллаев ва Х.Баҳроновлар шу кўп қаватли уйда яшовчи фуқародан адёл олиб болакай 3-каватдан тушиб кетган тақдирда уни ушлаб қолиш учун хавфсизлик чораларини кўришади.

Сержант Ж.Исматов, Ф.Умурқулов ҳамда сафдор И.Абдусаттаровлар юқорига кўтарилиб, хонанинг эшигини таққилатишганида хонадонда ҳеч ким йўқлиги маълум бўлади. Шундан сўнг ходимлар лом олиб келиб, хонанинг эшигини бузишади.  Ичкарига кириб деразага осилиб турган 2013 йилда туғилган, вояга етмаган, Ғафуров Исломбекни қутқариб олишади.

Болакайнинг онаси у фарзандини ухлатиб, ўзининг шахсий юмушлари билан ташқарига чиқиб кетганлиги маълум бўлади.

Болакайнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида фарзандини уйда қаровсиз қолдириб кетмаслиги бўйича огоҳлантирилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолатда ташаббус кўрсатган фукаролар Даминова Саодат ҳамда Камилова Матлубаларга миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёшли бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0