Спорт

Россия клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади

© Ассоциация футбола УзбекистанаФК "Уфа" заключил контракт с 19-летним полузащитником сборной Узбекистана
ФК Уфа заключил контракт с 19-летним полузащитником сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг “Уфа” футбол клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов билан узоқ йиллик шартнома имзолади.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Россиянинг “Уфа” футбол клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида маълум қилинди.

“Уфа” футбол клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов билан узоқ йиллик шартнома имзолади”, - дейилган хабарда.

Остон Ўрунов “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчисидир. 2017 йилда “Навбаҳор” клуби ўйинчиси бўлган. Футболчи 2019 йилнинг июль ойида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига ўтган. Ўринов 2018 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала