Сиёсат

Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш чораларини белгилаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса
Президент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти коррупция даражаси юқори бўлган соҳаларда бу иллатдан қутулиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, ижросини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Генпрокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Бош прокурор олий таълим соҳасида коррупция тарқалган йўналишларни санаб ўтди

Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида коррупция оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди. Йиғилишда ушбу янги тузилмани ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир. Таҳлилларга кўра, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан юритиладиган "Коррупцияни тасаввур қилиш 2019" индексида Ўзбекистон 25 балл билан 5 поғонага юқорилаган ва 153 ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистонликлар фикрича, коррупция энг кўп тарқалган соҳалар бу: соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилиш ҳисобланади.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда?

Таъкидланишича, коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларини шаффоф қилишдир. Бунда энг асосий эътиборни ишга олиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларда очиқ-ошкораликни таъминлашга қаратиш лозим.

Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи "комплаенс назорат" тизимини жорий этиш вазифаси қўйилган.

Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизиминининг барча ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, амалиётга киритиш шартлиги таъкидланган.

Мутасаддиларга хорижий тажриба асосида коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилмани ташкил этишга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилган. Мазкур тузилма нафақат бу борада давлат сиёсатини амалга ошириши ва мувофиқлаштириши, балки коррупцияга қарши курашишда барча куч ва воситаларга эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала