Саида Мирзиёева “Илҳом” театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

© RepostБыть дочерью президента - не привилегия: Саида Мирзиёева поговорила с журналистами
Быть дочерью президента - не привилегия: Саида Мирзиёева поговорила с журналистами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! - Саида Мирзиёева "Илҳом" билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Илҳом театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

“Илҳом” театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермоқчиман. Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! «Илҳом» - маданий ҳаётимизнинг фахри!”, - деб ўзди ўз телеграмида Мирзиёева.

бироз олдин “Илҳом” театри жойлашган бинонинг мулкдори ўзгариши муносабати билан, театр раҳбарияти бинони бўшатиб қўйиш ҳақида хат олгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот учун, "Илҳом" театри жойлашган бино 1976 йилда унинг асосчиси Марк Вайлга берилган. 1994 йилда бўлиб ўтган хусусийлаштиришдан сўнг театр ушбу бинодан беғараз асосда фойдаланиб келган. Ушбу бинода жойлашган "Шодлик" меҳмонхонаси билан театрнинг ижара шартномаси муддати 2023 йилгача бўлган.  

Янгиликлар лентаси
0