Тошкентда пропискадан қатъий назар уй олишга рухсат берилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваМногоэтажные дома в Ташкенте
Многоэтажные дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 апрелдан Тошкент ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда прописка талаб қилинмаслиги мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. 2020 йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади. Бу  2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳаларда:

- 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;

- Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;

- илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, асосий ишчи кучи яшайдиган  ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида тафовутни бартараф этиш  ва ички миграцияни эркинлаштириш нуқтаи назаридан, прописка тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида жорий йилнинг апрел ойига қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0