Қозонда қидирувдаги ўзбекистонлик “миллиардер” қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМашина полиции
Машина полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Виктор Ким Қозонда қўлга олинди. У Тошкентда оғир жиноятларни содир этишда айбланмоқда. Етказилган зарар 2,5 миллион долларни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Виктор Ким Қозонда қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилмоқда.

“Ўзбекистонда у 162 миллиард рубль эквиваленти миқдорида етказилган зарар билан бир қатор жиноятларда айбланмоқда”, - дейилган хабарда.

Бугун, 11 февраль куни суд прокурорнинг 2019 йил октябрь ойида ҳибсга олинган 32 ёшли Виктор Кимга қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномасини кўриб чиқади.

© Главное управление внутренних дел ТашкентаВиктор Ким
Қозонда қидирувдаги ўзбекистонлик “миллиардер” қўлга олинди  - Sputnik Ўзбекистон
Виктор Ким

Қайд этилишича, Кимга нисбатан сиртдан айблов Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 2016 йил май ойида эълон қилинган. У фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва жиноий даромадни легаллаштириш, шунингдек, савдо қоидаларини бузиш ҳамда қалбаки штамплар тайёрлашда айбланмоқда.

Хабарда оғир жиноятларни содир этишда айблаётган хорижликни бериш сўрови Россия Бош прокуратурасига келиб тушгани қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0