Ўзбекистонда 800дан ортиқ намуна текширилиб коронавирус топилмади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПробирки с биоматериалом в лабораторном комплексе
Пробирки с биоматериалом в лабораторном комплексе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 800дан ортиқ намуна текширилиб коронавирус топилмади, 771 нафар фуқаро 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 812та намуна текширилиб, уларда коронавирус топилмади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги.

Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг январ ойидан бошлаб 10 феврал кунигача 812та намуналар коронавирус инфекциясига текширилиб, ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади, - дейилган хабарда.

Мазкур агентликнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби сўнгги ой давомида Хитойдан қайтган 3447 нафар фуқароларни кўрикдан ўтказгани ва уларнинг 2676 нафарида коронавирус яширин даври якунлангани ва уларда касаллик аломатлари топилмаганини хабар қилган эди.

Шунингдек, бугунги кунда 771 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олингани ҳам айтиб ўтилган.

Сўнгги маълумотга кўра, бугунги кунда коронавирус билан касалланган фуқаролар сони Хитойда 40235 мингдан, дунё бўйича 40553 нафарни ташкимл қилган. Вирус билан зарарланганлар сонининг кунлик ўсиш миқдори 8 %ни (2987 нафар) ташкил этмоқда. 1000 дан ортиқ киши вафот этган. Ушбу касалликдан ХХРдан ташқари яна 25та давлатда 318 нафар фуқароларда қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0