Мирзиёев ва Путин олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилишди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент России Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент России Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали сўзлашдилар. Мулоқот чоғида олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди

Суҳбатда давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланаётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот чоғида олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси президентининг Россия Федерациясига давлат ташрифи кун тартибини тайёрлаш, жумладан, ташриф доирасида навбатдаги ҳудудлар ва ректорорлар анжуманларини, медиа-форум ва бошқа тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги йилида Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0