Ўзбекистон уяли алоқа операторлари Сбербанкнинг тўловлар тизимига уланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЛоготип Сбербанка России на офисе
Логотип Сбербанка России на офисе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия банки халқаро майдонда ўз хизматларини кенгайтириш ниятида. Уланган операторлар тўловларни комиссиясиз амалга оширишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Сбербанк Ўзбекистоннинг барча мобил алоқа операторлари ўзининг тўловлар тизимига улади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Крупные платежные системы ограничили переводы в страны ЦА - Sputnik Ўзбекистон
“Агробанк” Сбербанкнинг мобил жўнатмалар тизимига уланди

Эндиликда Сбербанк мижозлари  Ucell, Beeline Uzbekistan, UzMobile, UMS ва Perfectum Mobile компаниялари алоқа хизматларини дунёнинг исталган нуқтасида тўлашлари мумкин. телефон ҳисобини ҳам “Сбербанк Онлайн” иловаси, ҳам ўзига ўзи хизмати кўрсатиш қурилмалари орқали тўлдириш мумкин.

Аввалроқ Россиянинг Сбербанки  банкоматларининг 80 фоиздан ортиғида мижозларга ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатишни бошлаган эди. Банкоматлар орқали ўзбек ва тожик тилларида нақд пул олиш, ҳисобдаги пул-маблағларини текшириш ҳамда мобиль алоқа воситаларига тўловларини амалга ошириш имконияти яратилган.

Янгиликлар лентаси
0