Марказ - 18, Сергели - 7 миллион $: Тошкентда ер участкаларининг нархи белгиланди

Oбуна бўлиш
Тошкентда ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун нархлар белгилади: марказ - 18 миллион, Сергели - 7 миллион доллардан бошланади.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун энг кам тўлов миқдорларини белгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақида янги эълон қилинган қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Белгиланган нархлар ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун белгиланган энг кам нарх ҳисобланади. Ер участка нархлари солиқ ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган, - дейилган қарор матнида.

Ҳокимлик қарори лойиҳасида 1 гектар ер учун қуйидаги нархлар белгиланган:

  • 1-зона – 18 102 214 700 сўм; 
  • 2-зона – 14 481 771 800 сўм; 
  • 3-зона – 10 861 328 800 сўм; 
  • 4-зона – 7 240 885 900 сўм; 
  • 5-зона – 3 620 443 000 сўм; 

Марказга эгн яқин бўлган 1,2,3 зоналар Олмазор, Чилонзор, Шайхонтохур ва Яккасарой туманлари жойлашган. Сергели ва учтепа туманлари 4,5 зоналарда жойлашган. Бектемир тумани – 5 ҳудудда жойлашган. Зоналар батафсил харитасини Узкадастр сайтида танишиш мумкин.

Қонун 27 февралга қадар муҳокамада бўлади.

Янгиликлар лентаси
0