Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЛаборатория иммуноферментных исследований
Лаборатория иммуноферментных исследований - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ташҳис воситаси коронавирусни 2 соат ичида 99,6 % ишончлилик билан аниқлайди, у ЖСТ стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни 2 соат ичида аниқлайдиган тест сотиб олди. Бу ҳақида Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага асосланиб  Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Пробирки с биоматериалом в лабораторном комплексе - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлаш воситасини берди

Туркияда ишлаб чиқилган восита коронавирусни 2 соат ичида 99,6 % ишончлилик билан аниқлайди. Ушбу ташҳис воситаси ЖСТ стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ана шундай воситалардан 10 минг донадан буюртма беришган. Тиббий воситаларни етказиб бериш яқин орада бошланади.

Буюртма қиймати ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган воситаларни беғараз равишда етказиб бергани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0