Душанбеда ўзбек енгил автомобилларини йирик блокли йиғув заводи очилиши мумкин

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбе шаҳри мэрияси вакиллари “Ўзавтосаноат” корхоналари фаолияти билан танишиш учун Ўзбекистонга келди. Музокараларда Душанбеда енгил автомобиллар ва тижорат техникасини йирик блокли йиғув заводини очиш лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Тожикистон пойтахтида ўзбек енгил автомобиллари ва тижорат техникасини йирик блокли йиғув заводи пайдо бўлиши мумкин.

Ravon Nexia R3 стала самой продаваемой моделью в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Ravon Nexia R3 энг кўп сотиладиган моделга айланди

“Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабарига кўра, Душанбе шаҳри мэрияси вакиллари “Ўзавтосаноат” корхоналари фаолияти билан танишиш учун Ўзбекистонга ишчи ташриф келган.

Ушбу ташриф доирасида Душанбе мэрияси вакиллари “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти билан музокаралар ўтказдилар.

Томонлар эҳтимолий ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, Душанбеда енгил автомобиллар ва тижорат техникасини йирик блокли йиғув заводини очиш лойиҳасини амалга оширишни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, меҳмонлар “Ўзавтосаноат”нинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари Асакадаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш заводига, Самарқанддаги “СамАвто”, “Ўзавтотрейлер”, “Uz Truck and Bus Motors”, шунингдек, Тошкендаги UzAuto Motors Powertrain заводларига бордилар.

Янгиликлар лентаси
0