Ҳаммаси бир нархда: Ўзбекистонда Fix Price дўконлари пайдо бўлади

Oбуна бўлиш
Россиянинг барча товарлар учун бир нарх белгиланган дўконлар тармоғи 2016 йил ўртасида халқаро бозорга чиққан.

ТОШКЕНТ, 16 февраля — Sputnik. Fix Price дўконлар тармоғини бошқарувчи компания “Бэст Прайс” МЧЖ Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди.

Бундан Интеллектуал мулк агентлигининг “Интеллектуал Мулк” тизими маълумотлари дарак бермоқда.

Компания ходимларни саралаб олишни ўтган йилнинг ёзида бошлаган эди. Таъкидлаш жоизки, ходимлари излаш ишлари Тошкентда олиб борилмоқда, демак, катта эҳтимол билан биринчи дўкон айнан пойтахтда очилади.

Fix Price – универсал чакана дўкони. У ўз хусусиятига эга: барча товарлар уларнинг турларидан қатъий назар белгиланган бир нархда сотилади. Масалан, Россияда 55 рублдан.

Янгиликлар лентаси
0