Жамият

Қозоғистон таълим вазирлиги ўзбек талабаларининг оммавий кетиши юзасидан изоҳ берди

© Sputnik / Александр Уткин / Фотобанкка ўтишОбучение в колледжах Москвы
Обучение в колледжах Москвы - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишларини 15 мартга қадар мамлакат ОТМларига кўчириш имкони берилган.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ўзбек талабаларининг оммавий равишда ватанларига қайтиши юзасидан изоҳ берди.

“Маълумки, сўнгги пайтларда Қозоғистон олийгоҳларига Қозоғистонда таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларидан ўзбек олийгоҳларга ўқишни кўчириш ҳақида аризалар келиб туша бошлади”, - дея ёзган Facebook᾽да Қозоғистон таълим ва фан вазирининг ўринбосари Мирас Дауленов.

Узбекский студент  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказган. Ўзбекистон томони талабаларнинг кетиши республикада олий таълим олишнинг кенгайтирилиши билан боғлиқлигини маълум қилган.

“Мавжуд маълумотларга кўра, нафақат мамлакатимиздаги талабалар, балки қатор қўшни мамлакатлардан ҳам ўзбек олийгоҳларига ўқишларини кўчиришмоқда. Дунёда олий таълим оммалашишининг ўсиши ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиши кузатилмоқда”, - дея таъкидлаган Дауленов.

Талабаларнинг ушбу “миграциясини” вазир ўринбосари табиий жараён деб атаган ва бу Қозоғистон олийгоҳларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига ишонтирган.

Ўқишни кўчириш тартиби бузилади: Мансуров Тожикистондан ўзбек талабларининг кетиши ҳақида

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонлик талабаларнинг мамлакатдан оммавий қайтишлари ҳолатига изоҳ бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0