Ҳодисалар

Чилонзорда лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда - фото

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишРабота лифта в одном из московских домов
Работа лифта в одном из московских домов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 15-феврал куни соат 12:00 лар атрофида Чилонзор тумани ИИО ФМБ 5-сонли ички ишлар бўлими ходимларига 18 ёшли қизга номаълум эркак томонидан ҳужум қилинганлиги юзасидан шикоят келиб тушган.

© ГУВДВ Ташкенте ищут мужчину, напавшего на девушку в лифте - фото
Чилонзорда лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган эркак қидирилмоқда - фото - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте ищут мужчину, напавшего на девушку в лифте - фото

Маълум бўлишича, ўзига номаълум эркак томонидан ҳужум қилинганда 18 ёшли қиз бақирган, натижада эркак қўрқиб воқеа жойидан яширинган.

Аммо кузатув камерасида ушбу шахснинг қиёфаси муҳрланиб қолган бўлиб, ҳозирда унинг сурати ҳозирда Чилонзор туманидаги барча ички ишлар бўлинмаларига юборилган.

Унинг ёши тахминан 25-35 лар атрофида, бўйи 170-180 сантиметр, сочлари эса қора рангда.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан гумонланувчи ҳақида бирор маълумотга эга бўлганда ушбу  71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақамига қўнғироқ қилиниши сўралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0