Иқтисод

Муборакда газ конденсат кони ишга туширилди

© Пресс-служба "Узбекнефтегаза"Специалисты предприятий АО "Узбекнефтегаз" получили новый промышленный приток природного газа с разведочной скважины №7 месторождения "Учтепа"
Специалисты предприятий АО Узбекнефтегаз получили новый промышленный приток природного газа с разведочной скважины №7 месторождения Учтепа  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қудуқни ўзлаштириш натижасида саноат миқёсида ўртача кунлик 80 минг куб метр газ ва 1,0 тонна газконденсати қазиб олинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Муборакда газ конденсат кони ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Муборак нефт газ қазиб чиқариш бошқармаси "Янги Қизилработ" газ конденсатли конида 2-сонли консервацияда турган қудуқни тугатилган қудуқлар фондидан қайтариш мақсадида тубдан таъмирлаш дастгоҳи ёрдамида капитал таъмирлаш ишларини олиб борган.

В Бухаре выявлены новые запасы газа на глубине 2000 метров - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Бухорода янги газ захираси аниқланди

Қудуқни ўзлаштириш натижасида саноат миқёсида ўртача кунлик 80 минг куб метр газ ва 1,0 тонна газ конденсати қазиб олинди.

11 феврал куни 17,6 км узунликда диаметри 168 мм бўлган Янги Қизилработ-Ходжихайрам газ қувури тортилиб, "Янги Қизилработ" конидаги 2-сонли қудуқ консервациядан кейин ишга туширилди.

“Янги Қизилработ” газ конденсатли кони Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган. 2019 йил 10 июлдан 28 октябргача қудуқни тугатилган қудуқлар фондидан қайтариш учун капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.  Бугунги кунга қадар цементли кўприклар бурғуланиб, қудуқ туби 1425 метргача ишлов берилди.

Янгиликлар лентаси
0